Бугун кўпчилигимизнинг иш фаолиятимиз бевосита смартфонлар ва компьютерлар билан боғлиқ. Кечга яқин кўзлар чарчайди, ёшлана бошлайди, кўзлар равшанлиги пасаяди, кўзларнинг қизариши эса бизни гўзал қилмаслиги аниқ. Бу кўзларнинг компьютердан чарчашидир. Статистика маълумотларига кўра, бу ҳолатдан гаджетлардан мунтазам фойдаланувчиларнинг 70% дан ортиғи азият чекар экан. Келинг бир кўриб чиқайлик: кўзлар чарчаганда ёрдам берадиган воситалардан қайси бири самаралироқ?

3

Кўзларимизга қандай ёрдам беришимиз мумкин Офтальмологлар астенопияни (кўзлар чарчаши синдроми) янги «эпидемия» деб атамоқда: офис ходимлари ва мактаб ўқувчиларининг 92% вақти-вақти билан унинг аломатларини ҳис қилишади (кўп ҳолларда компьютер билан ишлагандан кейин). Кўзлар толиқишидан қуйидаги аломатлар далолат беради: кўз олдини парда қоплайди, буюмлар ноаниқ кўринади, ёш оқиши безовта қилади, кўзларга қум кириб қолгандай ҳис пайдо бўлади, кўзларнинг ўткирлиги пасаяди. Муаммони кескин ҳал қилиб, техникадан баъзида фойдаланиш – ечим эмас. Кўзларнинг чарчоғини қандай бартараф этиш мумкин? Тиббиёт ходимлари компьютер билан ишлаш қоидаларига амал қилишни ва иш ўрнини оқилона ташкиллаштиришни маслаҳат беради.

1-Қоида. Тўғри иш маромини яратиш зарур. Кунига умуман 6 соатдан ортиқ ва узлуксиз 1,5 соатдан ортиқ монитор олдида ўтирмаслик зарур (шу оралиқларда ўн беш дақиқалик танаффусларни қилиш муҳим).
2-Қоида. Қулай иш зонасини ташкил қилинг. Мониторни кўча чироқлари ёки стол чироғининг шуъласи тушмайдиган тарзда буриб қўйиш, кичикроқ қиялик ҳосил бўлиши учун унинг пастки чеккасини бироз чиқариш ва кўзлардан 50-60 см масофада жойлаштириш керак. Деворлари бир хил оқ рангда бўлган офисларда кўзлар кучлироқ толиқади, чунки уларда қараш мумкин бўлган нарсанинг ўзи йўқ. Офис деворларининг ранг-баранг бўлиши кўзлар учун яхшироқ ҳисобланади.
3-Қоида. Иш столингизда кўзлар толиқишида ёрдам берадиган намлантирувчи томчилар турсин. Уни қуйидаги мезонларга қараб танланг: кўзлар учун физиологик бўлган таркиб, яққол намоён бўладиган намлантирувчи самара, ёшнинг ҳимоя хусусиятларини тиклаш қобилияти.