XIX аср охирида контакт линзаларни ихтиро қилган немис офтальмологи Август Мюллерга тасаннолар айтамиз! Кўзойнакларга қараганда линзаларнинг афзалликлари бир талай: кўриш майдони ошиши ҳисобидан (кўзойнакларда уни бандлари торайтириб туради) улар узоқни яхши кўра олмаслик ривожланишини тормозлайди, терламайди ва синмайди.

3

Лекин унинг ҳам ўзига хос жиҳатлари мавжуд: линзаларни доимий равишда тақиш бутун кўз юзасини қоплаб турадиган ёш суюқлиги миқдорининг камайишига олиб келади. Ушбу муаммони тўғри парвариш ва кўзларни намлантирувчи томчилар билан ҳал қилиш мумкин. Контакт линзалардан фойдаланувчилар уларни парвариш қилишнинг асосий қоидаларини билишлари муҳим. Ҳар қандай линза, шу жумладан рекламада ечмасдан тақиб юриш таклиф қилинаётганларини ҳам, кечасига контейнерга солиб қўйган маъқул. Бундай линзаларни фақат шошилинч вазиятларда – поездда тунаганда ёки янги йил кечасида – қолдириш мумкин. Бу ҳолда ҳам ўзингиз билан кўзларни намлантирувчи томчиларни олиб юриш керак. Линзаларни ўз вақтида алмаштириш жуда муҳим. Линзаларни пала-партиш тақиш, чанг хоналар, кўзларнинг инфекцион касалликлари (бу пайтда линзада оқсилли қатламлар пайдо бўлиши мумкин) уларнинг хизмат муддатини сезиларли қисқартиради. Бироқ линзалардан тўғри фойдаланганда ва парвариш қилганда ҳам линзаларни мунтазам тақиб юриш ишлаб чиқариладиган ёш миқдорини вақт ўтиши билан камайтиради. Ёш етишмовчилигини тўлдириш мақсадида кўзлар учун махсус намлантирувчи томчилар яратилган бўлиб, улардан контакт линзаларни таққан пайтда фойдаланиш мумкин. Айниқса улардан кўп вақтини компьютер олдида ўтказадиганлар фойдаланиши жуда муҳим.

Линзалар қанчалик мукаммал бўлмасин, иш куни якунида кўзлар кислород “очлигини” ҳис қилади, қичишади ва/ёки ёшланади. Таркибида максимал миқдорда сув бўлган линзалар ҳам қутқармайди. Бир томондан, улар кўзга максимум кислород ўтказади – бу ижобий жиҳат, бошқа томондан эса, айниқса кондиционерлар ишлайдиган офис муҳитида тез эскиради ва қуриб қолади. Бундан ташқари, линза кислород билан бирга ташқаридан ёғ, оқсил моддаларини сингдиради, шу боис таркибида сув 38% дан кўп бўлмаган линзаларни харид қилиш ва уларни кўзларни намлантирувчи томчилар билан бирга қўллаш маъқул ҳисобланади. Линзалар таққанда кўзлар учун энг яхши намлантирувчи томчилар бир нечта характеристикага мувофиқ келиши керак: кўзлар учун физиологик таркибга, яққол намоён бўладиган намлантирувчи самарага эга бўлиши, ёш плёнкасининг ҳимоя хусусиятларини тиклаши ҳамда нарх ва сифатнинг оптимал нисбатига эга бўлиши лозим.