Офис ходимларида соғлиқлари ҳақида қайғуриш учун сабаб етарли. Кам ҳаракатли ҳаёт тарзи (бундан келиб чиқадиган барча оқибатлари билан), сурункали стресслар, кўриш органига тушадиган доимий юклама… Кун якунида қичишадиган қизарган кўзлар ёшлана бошлайди ва рангларни қийинчилик билан ажратади. Бу муаммо кўпчилик офис хизматчиларига таниш. Бироқ, агар профилактика билан шуғулланса, иш фаолияти анча енгиллашиши мумкин..

3

Нега офис ходимларининг кўзлари кўп ҳолларда қизил ва тез-тез ёшланади, буни фаҳмлаш қийин эмас. Асосий сабаб – кўзларнинг монитор олдида доимий зўриқиши, деярли бутун иш вақти ана шу тарзда ўтади. Офтальмолог-шифокорларнинг фикрича, вазиятни кондиционерли қуруқ ҳаво, чекиш, автомобиль ҳайдаш, контакт линзаларни тақиш ҳам вазиятни янада чуқурлаштирар экан. Офис ходимлари асосан косметикадан (ҳар доим ҳам сифатли бўлмаган) фойдаланадиган ва гормонал контрацептивларни қабул қиладиган аёллардан иборат бўлади, бу эса, айрим маълумотларга кўра, кўриш қобилияти ёмонлашишининг қўшимча омиллари ҳисобланади. Бахтимизга, ҳар бир заҳарга қарши дори мавжуд. Қуйида кўриш қобилияти сусайишининг бир нечта оддий усулларини келтирамиз.

• Олимлар катта киши учун монитор олдида ўтиришнинг оптимал вақти – ярим соатлик танаффус билан 50 дақиқани ташкил қилишини ҳисоблаб чиқишган. Ҳар соатда бир марта монитордан кўз узиб, кўзлар учун гимнастика қилишни одат қилинг.
• Вақтингиз қанчалик тиғиз бўлмасин, тушлик пайтида албатта кўчага чиқинг. Тоза ҳаво, табиат бўёқлари ва ҳаёт товушлари сизга қувват бағишлайди, шу билан бирга кўзларингиз ҳам дам олади, қичишиш ва ёшланишдан тўхтайди.
Шифокорлар кўзларни мунтазам намлантириш учун тез-тез кўзларни очиб-юмишни маслаҳат беради. Аммо буни ҳар доим эсда тутишнинг иложи йўқ. Ходимлар ва оила аъзоларингизга кўзларингиз доим қизариши, ёшланиши, қичишишидан ҳадеб шикоят қилавермаслик учун уларга кунига бир неча марта ёш пардасининг ҳимоя хусусиятларини тиклайдиган махсус намлантирувчи препарат томизинг.